Футболчининг ўзи бу ҳақда гапиради.
Йиллар давомида Уэсли Снейдер деярли ҳар бир трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида миш-мишлар чиқиб турди, аммо якунда “Олд Траффорд”га ўтиш ҳеч қачон амалга ошмади.
2021 йилда Сэр Алекс Фергюсон, миш-мишлардан фарқли ўлароқ, "Юнайтед" Снейдерга "ҳеч қачон қизиқмаган"лигини ва янгиликлар "қаердан келганини билмаслигини" айтди. Бироқ футболчининг ўзи 12 йил аввал “Юнайтед” билан шартнома имзолашга жуда яқин бўлганини таъкидламоқда.
Ўша даврда ярим ҳимоячи карьерасининг энг чўққисида эди - 2010 йилда у "Интер" билан тарихий треблга эришди ва Нидерландия терма жамоасига Жаҳон чемпионати финалига чиқишга ёрдам берди. Агарда унга агенти тўсқинлик қилмаганида, у "қизил иблислар"нинг бир қисмига айланиши мумкин эди.
"Аслида, мен 2011 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтишга жуда яқин бўлганман, - деди Снейдер SportBible нашрига, "Чемпионлар лигасидаги ғалаба ва жаҳон чемпионатидан кейин. Аммо кейинроқ эшитишимча, қайсидир вақтда музокаралар тўхтаб қолган. Мен агентимдан “Юнайтед”нинг қизиқиши нима бўляпти?” деб сўрадим.
Агентим: “Ҳеч нарса йўқ, ҳаммаси тугади”, деди. Лекин 2 йилдан кейин билдимки, у ўзи учун кўпроқ пул сўраган. Шу боис трансфер амалга ошмаган. Сэр Алекс Фергюсон бу ҳақда қариндошларимдан бирига айтганди”.
Қизиқ, агар унинг агенти “Юнайтед”дан кўпроқ пул талаб қилмаганида, Уэслининг фаолияти қандай кечган бўларди.