Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Карло Анчелотти Хоселудан қандай фойдаланади: италияликда камида иккита вариант бор

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" Хоселуни "Эспаньол"дан бир мавсумга ижарага олганини тасдиқлади.

Хоселу Мадрид билан қизиқарли тарихга эга. У 2009 йилда “Кастилья”га келиб қўшилган ва жуда истиқболли футболчи саналган, бироқ у ҳеч қачон асосий жамоадан ўрин ололмаган. Испаниялик футболчи 2011 йилда Мадриднинг асосий жамоасида дебют қилган ва ҳатто гол ҳам урган, аммо якунда Германияга трансфер қилинган эди.

"Реал Мадрид" Карим Бенземанинг ўрнини тўлдириш масаласини ҳал қилиши керак бўлган қийин пайтда Хоселу клубга қайтди.

Келинг, Карло Анчелотти 33 ёшли ҳужумчидан қандай фойдаланишини кўрамиз:

марказий ҳужумчи

Хоселу тоза ҳужумчи. Ўтган мавсумда у "Эспаньол" сафида 38 ўйинда 17 та гол урди.

Бу шуни кўрсатадики, Анчелотти 33 ёшли футболчидан Винисиус ва Родригодан иборат ҳужум триосида марказий ҳужумчи сифатида фойдаланса голларни кафолатлай олади.

“Эспаньол” сафида нисбатан кучсиз футболчилар билан 16 та гол урган футболчи албатта, “Реал”да яхшироқ ўйнай олиши мумкин.

Иккинчи ҳужумчи

Хоселу 4-4-2 схемасида иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олади. Ўтмишда у буни кўп марта қилган.

Анчелоттига бу схема ҳам таниш. Биз буни ўтган мавсум ва ундан олдинги йили Винисиус ва Бензема томонидан ижро этилганини кўрдик.

Анчелотти бу тактикани яхши кўради, чунки бу кўпроқ ярим ҳимоячилардан фойдаланиш имкониятини беради.

Киритилди: 17:38, 19.06.2023.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.