Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Саудияликлар пулини менсимаган футболчилар: рўйхатнинг аввалида Месси турибди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони дунёнинг энг машҳур футбол юлдузларини жалб этиш учун катта пул сарфламоқда. Криштиану Роналду ана шу пулларга учган дастлабки супер-юлдузлардан биридир. Португалия терма жамоаси аъзоси "Ал-Наср"да йилига 200 миллион евро маош оладиган бўлди. Бундан бир ҳафта олдин ҳаммани ҳайрон қолдирган ҳолда Карим Бензема ҳам Арабистонга кетган эди. Амалдаги "Олтин тўп" совриндори энди "Ал-Иттиҳод" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу трансферларнинг ҳаммаси эркин агентлар устида амалга оширилди. Аммо саудияликлар шу билан чекланмоқчи эмас. Улар юлдузларни харид қилишни ҳам ўйламоқда. Масалан, Рубен Невеш учун 47 миллион фунт тўланмоқда. "Ал-Ҳилол" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси учун шунча таклиф қилди. Аммо футболчиларнинг шундай тоифаси ҳам борки, улар футбол учун араблар таклиф этаётган мегамиллионларни рад этмоқда. Қуйида шу каби футболчилар билан танишасиз.

Лионель Месси

Месси МЛСга, Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клубига йўл олди. Аммо "Барселона" афсонаси учун Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жамоаси йилига 1 миллиард фунтлик таклиф билан чиққанди. Аргентиналик футболчи эса Роналду ўйнаётган жойга боришни истамади. Шу сабаб Мессининг кейинги макони АҚШнинг Флорида штати бўлади.

Лука Модрич

"Реал" юлдузи ва "Олтин тўп" ғолиби Модричга ҳам Саудиядан таклиф келганди. "Ал-Ҳилол" хорватияликка уч мавсум учун 200 миллион евро беришга тайёр эди. Аммо собиқ "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси иссиқ ўлкалардан кўра, Мадридда яна бир мавсум қолишни афзал билди. Модрич бу қарорга оиласи сабабли келганини ҳам айтиб ўтган.

Ромелу Лукаку

"Ал-Ҳилол"нинг юлдуз сотиб олиш иштиёқи Лукакуга ҳам таклиф келиб тушишига сабаб бўлди. Ҳужумчига араблар йиллик 21 миллион фунт маош таклиф этди. Аммо бельгиялик Европада қолишни исташини билдирди. У Англияга қайтиб бормоқчи эмас. Лукакунинг танлови "Интер"да давом этишдир.

Алваро Мората

"Атлетико" юлдузи Моратани ҳамма танийди. У ўзининг беқарор фаолияти билан ажралиб туради. Ҳужумчига "Ал-Тавун" клуби 50 миллион еврони бир йил учун тўлаш таклифини билдирди. Бироқ, испаниялик футболчига Мадридда қолиш маъқулроқ кўринди. У тез орада "Атлетико" билан янги битим имзолайди.

Оливье Жиру

"Милан" ҳужумчиси Оливье Жируга ҳам араб клубларидан бири жиддий таклиф билан чиққан. Номи айтилмаган жамоа француз футболчиси билан музокаралар ўтказишни истаган. Собиқ "Арсенал" ва "Челси" ҳужумчисининг танлови эса Европада қолиш бўлди. 36 ёш бўлишига қарамай, Жиру топ-дарадаги футбол билан ошноликни давом эттирмоқчи.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 20.06.2023.
Ўқилди: 6554 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.