Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Даврон Файзиев Ўзбекистон-Эрон ўйини ҳақида: Деталлар ҳал қилган ўйин

Баҳо:
+ | -

Бундай учрашувлардан кейин шарҳловчилар ҳам ўзига келишига бир неча кун сарфлашади. Бунинг устига жамоанинг аъзоси бўлсанг мағлубиятни қабул қилиш кўп карра оғир. Шундай бўлса-да, маълум аудиторияга эга шахсий блогим бор экан, учрашув таассуротларига тўхталишни тўғри деб билдим.

Даражаси бир-бирига яқин терма жамоалар учрашганда майда деталлар натижани келтириб чиқаришини кўп мураббийлар эътироф этишади. Баъзида ўйин жараёнидаги, баъзида атрофидаги факторлар. Бугунги финал яққол мисол. Икки хил тайм, биринчисида юқори темп, иккинчисида эпизодларга бўлиниш. Иккисида ҳам мезбондек ёки фаворитдек активлик биз томонда бўлди. Назорат, ҳаракат, босим ва олдинга интилишда устунлик бор эди. Асосий муаммо якуний лаҳзада. Элдорнинг зарбасидан кейинги тўпнинг устунга тегиши, Остон бирга-бир чиқиши ва яна қатор вазиятларда сўнгги аниқ пас етишмагани. Эрон эса ўзининг иккита позицион ҳужумидан биттасини голга айлантирди.

Яна бир вазият ҳакамнинг савиясизлиги сабаб йўққа чиқди. Юсупов тўпни Шомуродовга узатгач, Элдор тоза бирга-бир чиқиб кетаётганди. Ҳар қандай нормал ҳакам бу вазиятда ҳужум нима билан тугашини кутади. Лекин бизнинг ҳужумга ўтаётганимизни кўриб туриб рефери ўйинни тўхтатди. Ўша сариқ карточкани кўрсатаман деб бизни яққол голдан маҳрум қилди. Бир гол ҳаммасини ҳал қиладиган, Эрон ҳимоясидан ўтиш ўта оғир кечаётган, Элдорга умуман бўшлиқ берилмаётган пайтда бизга шу вазият жуда ва жуда керак эди.

Гол ургач, Эрон онгли равишда темпни пасайтиришга интилди. Азмун ўйиндан кейин бу футболнинг бир қисми дебди. Тўғри. Шундай услубда натижа учун ҳамма ишни қиладиган рақиб билан ҳам ўйнашни ўрганишимиз кераклиги бўйича бизга сигнал ва сабоқ бўлди. Катанецнинг ўрни ҳам билинди. У барчани тонусда ушлаб тура оларди.

Натижа ўртадаги умумий фарқни яққол кўрсатиб берди деб бўлмайди. Биз кўпроқ хато қилдик, Эрон эса минимум. Шу таъриф мос менимча. Ютсак бўларди деган туйғули мағлубият янада аламли. Кучлироқ қайтамиз дея чиқарилган хулоса қадрли.

Даврон Файзиев.

Манба: @Davron_Fayziev
Киритилди: 10:29, 21.06.2023.
Ўқилди: 3694 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz