"Ал-Иттиҳод"нинг янги аъзоси Нголо Канте Лондоннинг "Челси" клуби билан хайрлашди. "Кўклар" таркибида машҳур француз ўз фаолиятининг сўнгги етти йилини ўтказди.
“Хайр, “Челси”, фаолиятимнинг янги саҳифасини очиш вақти келди. Лекин бундан олдин бутун катта “Челси” оиласига раҳмат айтишим муҳим. Мухлислар, футболчилар, менежерлар, тиббиёт ходимлари, ушбу афсонавий клубда ушбу йиллар мавсум давомида мен билан бирга бўлган барчага. Сиз билан бирга қўлга киритилган ғалабалар ва унвонлар ҳақида кўп хотираларим бор. Мен сизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман", деб ёзди Канте ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Кантенинг "Челси"даги ўтган мавсуми омадсиз чиқди. У клуб сафида бор йўғи 9та расмий учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.