Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Жамолиддин Раҳматуллаев: «Бугун фақат ғалаба учун ўйнаймиз, дуранг ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U17 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ўйинда дуранг ҳам Ўзбекистонни кейинги босқичга олиб чиқади. Ушбу омил жамоанинг бугун ўйинига қандай таъсир кўрсатади?
— Биз дуранг ҳақида умуман ўйламаяпмиз. Бугун ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Дуранг ҳақида гап-сўзи бўлиши мумкин эмас. Ҳамма эътибор ғалаба қаратилган.

— Вьетнам ҳақида қандай фикрдасиз?
— Вьетнам кейинги босқичга чиқиш учун фақат ғалаба қозониши керак. Шунинг учун бугунги рақибимиз бор кучи билан ҳаракат қилади ва олдинга интилади. Бу нарсаларни инобатга олганмиз. Вьетнам — жуда яхши жамоа. Улар сафида индивидул жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз бу жамоани ҳурмат қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:16, 23.06.2023.
Ўқилди: 3418 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик