Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Маурисио Почеттинонинг энг қиммат харидлари: уларнинг тақдири не кечганди?

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги Маурисио Почеттинонинг олдида ўта мураккаб иш турибди. У "Челси"даги инқирозга юз тутган тизим ва тартибсиз таркибни тўғирлаши лозим. Бунинг учун унга ким керак бўлса, Тодд Боэли томонидан олиб берилади. Аргентиналик мутахассис дунё футболида ўзига яраша обрў-эътибор қозонди. Бунга Почеттинонинг, аввало, "Саутгемптон"даги, кейин эса "Тоттенхэм"да олиб борган фаолияти сабаб бўлган. 2020 йилдан кейин мутахассисга осон бўлмади. Негаки, унинг иши юлдузларга тўла бўлган "ПСЖ"да кечди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бир клубни ЕЧЛ финалигача олиб чиқиш, ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйида Почеттинога берилган пуллар кимларга ишлатилганига эътибор қаратамиз.

1. Тангуй Ндомбеле – 53.8 миллион фунт

2019 йилда "шпорлар" тарихидаги энг ёмон трансферни амалга оширади. Почеттино бошчилигида Ндомбеле харид қилинган. Жамоада ўзини топа олмаган футболчи, вақт қурбони бўлди. Табиатан ўта истеъдодли бўлишига қарамай, Ндомбеле ҳеч қачон буни "Тоттенхэм" билан яққол намойиш эта олмади. У Почеттинодан кейин ҳеч бир мураббийга ёқмаган эди. Шундай бўлсада, ярим ҳимоячи ижарада "Наполи" билан Италия чемпионига айланди. Хўш, у яна "Тоттенхэм"га қайтадими? Буни билмаймиз. Ҳаммаси Постекоглунинг қарорига боғлиқ. Лекин бир нарса аниқ. Лондон клуби ҳеч қачон унга тўлаган пулини, Ндомбеле сотувидан топа олмайди.

2. Ашраф Хакимий – 51.1 миллион фунт

Витинья ва Мендеш билан бирга сотиб олинган футболчи, "ПСЖ" асосий таркибига лойиқ кўрилади. У қанот ҳимоясида ишончли вакилга айланган эди. Марокаш терма жамоаси аъзоси ҳали ҳам ўз йўлида одимламоқда. Хакимий парижликлар сафида муҳим фигура бўлиб турибди.

3. Давинсон Санчес – 42 миллион фунт

Рўйхатдаги энг катта умид боғланган футболчи балки Санчесдир. Аммо у ишончни оқлай олмади. 2017 йилда катта шов-шувлар билан ҳимоячи "Тоттенхэм"га келади. Дастлаб, Санчес яхши бошлаганди. Аммо Почеттинонинг кетиши унга таъсир қилдими, хуллас ўзгарди. Охирги мавсумларда 27 ёшли футболчи асосий таркибдан тушиб қола бошлаган эди. Балки у бир жамоада ўта кўп муддат қолиб кетгандир. Яна ким билади дейсиз...

4. Нуну Мендеш – 34 миллион фунт

Почеттинонинг "ПСЖ"даги илк ёзи, таркиб янгилашлари билан ўтади. 2021 йилда Мендеш ҳам кўплар қатори олиб келинади. У "Спортинг"дан ижарага олинган эди. Кейинчалик харид қилинди. Мендеш Почеттино билан бир мавсум ишлади холос. Шу сабаб "ПСЖ"да ўзини кўрсата олмагандир. Аммо Мендешга ҳамма нарсадан ҳам кўра, "ПСЖ"даги тизим энг катта муаммо бўлаётгани аниқ.

5. Мусса Сиссоко – 30 миллион фунт

Сиссоко 2015 йилда "Ньюкасл Юнайтед" билан фантастик ўйин кўрсатади. Аммо мавсум якунида унинг клуби Чемпионшипга равона бўлади. Ярим ҳимоячи учун 2016 йилнинг ёзида кўплаб даъвогарлар бор эди. Аммо ичида энг кучли қизиқишни "Эвертон" билдиради. Шунга қарамасдан, сўнгги дақиқаларда "Тоттенхэм" "Эвертон"ни доғда қолдириб, футболчи харидини амалга оширган эди. Сиссоко беш мавсум "шпорлар" хизматида бўлди. У 2021 йилда жамоани тарк этган эди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:01, 24.06.2023.
Ўқилди: 3560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.