Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Рўзиқул Бердиев: «Кучли жамоани мағлуб этдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган «Насаф» – ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ОКМК кучли жамоа. Уларга қарши баҳсда тартибли ҳимояланиш зарур. Рақибнинг олдинги чизиғига имконият бермаганимиз ғалабанинг омили бўлди. Бугун ишончли ҳисобда ғалаба қозондик, аммо киритилган голдан сўнг қарши ҳужумга ўтишда бироз қийналдик. Захирадан ўйинга қўшилганлар қарши ҳужумларда яхшироқ ҳаракат қилишини кутган эдим. Асосийси, кучли жамоани мағлуб этдик ва бундан хурсандман.

Ғайбуллаев бизнинг режада бор эди. Аммо, эрталаб бетоблиги боис таркибга қўшмасликка қарор қилдик. Станоевичнинг ҳолати сиз ва биз кутган даражада эмас. Шу сабаб таваккал қилмадик. Ярим йил футбол ўйнамаган инсон 10 кунда тайёр бўлиши қийин. Формасини тиклаб олса, албатта майдонга тушади.

Стандарт вазиятларда кўп ишлаймиз. Нафақат гол киритилган вазиятда, бошқа ҳолатларда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Алиқуловнинг энг устун жиҳатларидан бири бош билан яхши ўйнай олишида. Ҳозирда 50 фоиз голлар стандартлардан сўнг киритилмоқда ва марказий ҳимоячининг олдинга чиқиши замонавий футболда бор.

Лиманинг шартномаси июлда тугайди. Режамизда бор, айни дамда юқори савиядаги ҳужумчи излаяпмиз, бироқ бу осон бўлмайди. Лекин биз излашда давом этяпмиз. Балки, шартномани узайтириш учун музокараларга киришармиз.

Хебайнинг жамоасидан кетиши мумкинлиги борасидаги хабар чиққанида у ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилдик. Бироқ у жамоаси билан фаолиятини давом эттирадиган бўлди”, – деди Бердиев.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:29, 25.06.2023.
Ўқилди: 1384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик