"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон учун "Лестер"га таклиф билан чиқди. The Telegraph хабарига кўра, "шпорлар" 26 ёшли футболчини 40 миллион фунт ва бонуслар эвазига сотиб олмоқчи.
"Лестер" футболчини сотишга тайёр, аммо 60 миллион фунтдан кам маблағга эмас.
Мэддисон "Лестер"да 2018 йилнинг июлидан бери тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда ярим ҳимоячи “тулкилар” сафида 32 учрашувда 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













