Собиқ "Челси" ҳужумчиси Эни Алуко Деклан Райс пойгаси ҳақида фикр билдирди. У talkSPORT'га шундай дейди:
"Мен "Манчестер Сити"ни ҳақиқатдан ҳам Райс харидига ошиқаяпти деб ўйламайман. Менимча, Артета шундай қилишни Пепдан сўраган. Бу нарса "Арсенал" эгаларини катта пул сарфлашга кўндиришга ёрдам беради. Микель Артета эса буни билади. Мен ҳам шундай қилган бўлардим".
Аввалроқ "шаҳарликлар" "Вест Хэм"га 24 ёшли ярим ҳимоячи учун 90 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.