Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Шакира учун қийин дамлар бўлган эди

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик қўшиқчи Шакира "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пикенинг хиёнати унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

Шакиранинг айтишича, у футболчининг ишлари ҳақида оммавий ахборот воситаларидан билиб олган. Бу вақтда унинг отаси реанимацияда эди.

"Мен бу вазиятдан омон чиқиб кета олмайман деб ўйлагандим. Ҳамма ишлар бир пайтга тўғри келиб қолди. Ҳаётимдаги энг яхши кўрган инсоним, отам мени тарк этди.

Унинг тикланиши жуда қийин ва секин кечди, лекин у барчамиз учун ажойиб инсон, у ўзининг кучи билан ҳайратда қолдирарди", - дея Шакиранинг сўзларидан иқтибос келтирди People en Espanol нашри.

Шакира 2022 йилнинг июнь ойи бошида Пикедан ажралишини эълон қилганди. Қайд этилишича, ажралишга испаниялик футболчининг хиёнати сабаб бўлган. Эр-хотин 2011 йилдан бери ишқий муносабатларда бўлиб келган. Улар расман турмуш қуришмаган.

Киритилди: 17:30, 27.06.2023.
Ўқилди: 1689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.