Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Барселона"нинг 2007 йилги харидлари: улардан бири афсонавий Анри, қолганларичи?

Баҳо:
+ | -

2007 йилнинг ёзида Тьерри Анри ўзининг саккиз йиллик "Арсенал"даги фаолиятини якунлаб, "Барселона" сафига йўл олади. Собиқ француз ҳужумчиси Англияни "Арсенал"нинг энг яхши тўпурари сифатида тарк этади. Бунга Арсен Венгернинг мураббийлик курсиси қимирлаб қолгани сабаб бўлади. Бу ҳақида футболчининг ўзи 2015 йилда шундай деганди: "Мен ҳеч қачон "Арсенал"дан кетаман деб ўйламагандим. 2007 йили 29 ёшда эдим. Спорт формам жойида бўлган. Шунчаки, Арсен Венгер жамоада қоладими ёки йўқ, шуни билмасдим. Оқибатда, "Барселона"га кетдим".
Анрининг келиши Гвардиола жамоасининг олтин даврини бошлаб берди. 2009 йилда каталонияликлар календар йилини нақ олтита соврин билан якунлайди. "Барселона"даги сўнгги мавсумида, Анри жами 49 та гол билан тугатган эди. Шундан сўнг, 2010 йилда у "Нью-Йорк Red Bulls" сафига йўл олади.
Анри масаласини тушундик. Аммо у билан 2007 йилда олиб келинган бошқа футболчилар ҳам бор эди. Улар ким ва тақдири не кечди? Қуйида шу саволга жавоб оласиз.

Яя Туре

Туре "Монако"дан олиб келинади. Собиқ ҳимоячи уч мавсум жамоада ҳаракат қилган бўлиб, Гвардиоланинг муваффақиятларида муҳим рол ўйнаган. 2009 йилдаги ЕЧЛ финали Туренинг унутилмас даврларидан бири эди. У Каталония клуби сафида 100 дан ортиқ баҳсда майдонга тушган. Аммо сўнгги пайтда Гвардиола билан ораси бузилади. Бу ҳақида футболчининг ўзи шундай деганди: "Мен Гвардиоладан нимадир сўрасам, доимо ғалати жавоблар олардим. Бунинг сабабини тушуна олмас эдим. Охир-оқибат клубдан кетишга мажбур бўлдим. Шундан кейин бир давомида Гвардиола билан гаплашмадик".
Яя Туре АПЛда "Манчестер Сити" билан яна зафарли онларни бошдан кечирганди.

Эрик Абидаль

Абидал "Лион"дан харид қилинади. Қанот ҳимоячиси "Барса"даги олти мавсумида икки бор ЕЧЛда, 4 марта эса Ла-лигада тенгсиз деб топилган. Афсуски, шундай футболчи 2011 йилда жигар саратонига учраб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган эди. Бир неча ой ўтиб, Абидал яна футболга қайтади. У "Барселона" билан 2011 йилда ЕЧЛ финалида "МЮ"ни таслим этганди.
Ҳимоячи 2012 йилда жигарини алмаштиради. Шундан кейин ҳам Абидал яна майдонга қайтиб, 2013 йилнинг апрелида "Мальорка" билан ўйинда иштирок этган. Шундай қилиб, бир муддат Европада ҳукмрон бўлган Гвардиола жамоасида Эрик Абидал муҳим рол ўйнаганди.

Габриeль Милито

2007 йилда Милито "Реал Сарагоса"дан олиб келинади. У каталонияликлар либосини кийган, тарихдаги йигирманчи аргентиналикка айланади. Милито дебют мавсумида 27 та ўйинда майдонга тушади. Афсуски, янги мавсумдаги тизза жароҳати ҳимоячини захирага михлаб қўяди. Шу сабаб, Милито ўзини кўрсата олмай, асосий таркибга киришга анча қийналади. 2011 йилда собиқ Аргентина терма жамоаси аъзоси илк клуби бўлмиш "Индепендьенте" сафига қайтади. Габриель Милито тўрт йил ичида "Барселона" билан 10 та титулга эришганди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:19, 27.06.2023.
Ўқилди: 2942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.