Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«D» Гуруҳи. «Боруссия» энди «Реал»ни тўхтатди

Баҳо:
+1 | -

Турнинг марказий учрашуви сўзсиз Дортмундда бўлиб ўтди. «ўлим гуруҳи»да омон қолиш учун тинмасдан ҳаракат қилаётган «Боруссия» бу борада айтарли ишларни амалга ошира олмоқда.

Бу сафар жамоа кимсан «Реал»ни ўз уйида мағлубиятга учрата олди. Мағлубиятга учратганда ҳам ўйин борасида ҳам устунлик қилган ҳолда, ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди. Аввалига Левандовски ҳисобни очган бўлса, Криштиану Роналду фарқни йўққа чиқарганди. Иккинчи бўлимда Шмелцер томонидан киритилган «Боруссия»га ғалаба келтирди ва жамоа 7 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса «Сити» «Аякс»га имкониятни бой бермоқда. Араб шайхларининг клуб учун сарфлаган пулларинию, олиб келган футболчиларини ҳисоблаб айтадиган бўлсак, Манчини айтарли ишни амалга ошира олмаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин...

ЕЧЛ. 3-тур
D Гуруҳи


АЯКС (Голландия) – МАНЧЕСТЕР СИТИ (Англия) 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 22 Насри, 1:1 – 45 С. де Йонг, 2:1 – 57 Мойсандер, 3:1 – 68 Эриксен.
Аякс: Вермеер, ван Рейн, Альдерверельд, Мойсандер, Блинд, Шоне (Бурригтер, 89), К. Поульсен, Эриксен, С. де Йонг, Сана (Эно, 74), Бабел.
Манчестер Сити: Жо Харт, Ричардс, Компани, Лескотт (Коларов, 63), Клиши, Яя Туре, Бэрри (Тевес, 71), Насри, Милнер (Балотелли, 77), Агуэро, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Блинд (29), Коларов (75), Яя Туре (79).

БОРУССИЯ Д (Германия) – РЕАЛ (Мадрид Испания) 2:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 36 Левандовски, 1:1 – 38 Роналду, 2:1 – 64 Шмельцер.
Боруссия Д: Вайденфеллер, Пишчек, Суботич, Хуммельс, Шмельцер, Бендер (Гундоган, 67), Кель, Ройс (Перишич, 90), Гетце (Шибер, 87), Гросскройтц, Левандовски.
Реал Мадрид: Касильяс, Рамос, Варан, Пепе, Эссьен, Алонсо, Хедира (Модрич, 20), Ди Мария, Ўзил, Роналду, Бензема (Игуаин, 73).
Огоҳлантиришлар: Рамос (47), Алонсо (62), Гундоган (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:43, 25.10.2012.
Ўқилди: 5231 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.