Кўринишидан, Криштиану Роналду фаолиятини якунлагач, Лиссабонда яшашни режалаштирган. У ерда айни дамда португалиялик футболчи ҳашаматли қаср қурмоқда. Қурилиш ишлари уч йилдан бери давом этмоқда ва камида яна бир йил давом этиши кутилмоқда. Дастлаб 13 миллион долларни ташкил этган бўлса, ҳозир 36 миллион долларга кўтарилди.
Look нашрининг хабар беришича, қўшнилар Роналдудан шикоят қилмоқда. Улар давом этаётган қурилиш ишларидан тўйган.
Криштианунинг қўшниларидан бири унинг ҳудудидаги чанг, шунингдек, кўчанинг тўсиб қўйилганидан норози. Қўшнилар футбол юлдузининг қурилаётган уйини “фиръавн пирамидаси” ва “касалхонага ўхшаган улкан бино” деб атамоқда.