Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Инглиз клубларини сўнгги 15 йилдаги кўрсаткичларига қараб баҳолаймиз

Баҳо:
+ | -

"Челси"га олиб келинган Маурисио Почеттино кўра, у иш бошлаган клуб сўнгги ўн беш йилда Англиядаги энг яхшиси экан. Шунга қарамай, титул ютиш бобида "Манчестер Сити" "аристократлар"дан баланд туради. Қуйида АПЛ клубларини сўнгги 15 йилда нималар қилганига эътибор қаратамиз.

1. "Манчестер Сити" – 17 та соврин

Гаврдиола шогирдлари ўтган ойда "Интер"ни мағлуб қилиш орқали ЕЧЛ ғолибига айланганди. "Шаҳарликлар" ўтган мавсумни требл билан якунлади. Бу эса клубни охирги 15 йилда энг муваффақиятли жамоалардан бирига айлантирди. "Манчестер Сити" лигада "Арсенал"нинг қоқилишларидан унумли фойдаланган бўлса, Англия кубоги финалида қийинчиликсиз "МЮ"ни таслим этади. Умумий қилиб ҳисоблаганда, 15 йил ичида Манчестернинг мовий томонидагилар 7 та марта АПЛда, 3 марта кубокда, яна 6 маротаба лига кубогида зафар қучишди. Шундай қилиб, бу клуб 15 йил ичида 17 марта титул ютишга эришди.

2. "Челси" – 14 та соврин

2008 йилдан бери "Челси" 14 марта соврин ютишга эришди. Бу жамоа вакиллари уч марта Англия чемпиони, икки бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Шунингдек, уларда 4 та Англия кубоги ҳам бор. Уларга лига кубоги, УЕФА Суперкубоги, Жаҳон кубоги ва иккита Европа лигаси кубогини ҳам қўшсак, жами 14 та бўлади.

3. "МЮ" – 12 та соврин

"Челси"дан соврин ютиш борасида иккита ортда қолаётган жамоа бу "Манчестер Юнайтед"дир. "Қизил иблислар" Фергюсон кетишидан аввал 4 та соврин ютади. Улар ичида АПЛ, ЕЧЛ ва Жаҳон кубоклари бор эди. Бундан ташқари манкунианликлар лига кубоги, Европа лигаси ва Англия кубогидаги зафарлари билан ҳам мақтана олади. Бу орқали уларнинг совринлари сони 15 йил ичида 12 тага етди.

4. "Ливерпуль" – 7 та соврин

Мерсисайдликларда битта АПЛ, битта ЕЧЛ, жаҳон кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Англия кубоги бор. 2008 йилдан бери бу жамоа 2 маротаба лига кубогида ғолиб бўлади. Шу орқали "Ливерпуль" 7 та соврин билан 4 ўринга жойлашди.

5. "Арсенал" – 4 та соврин

"Арсенал" ортда қолган 15 йиллик давр ичида титул ютиш борасида анча оқсади. Арсен Венгер бу жамоага натижа борасида кўп нарса бермай қўйганди. Шу сабаб тўпчилар фақатгина Англия кубоклари билан чекланишга мажбур бўлди. Келаётган мавсумда нимадир ўзгариши мумкин.

6. "Тоттенхэм" – 0 та соврин

Почеттинонинг собиқ жамоаси ҳали ҳам нимадир ютишга интилиб келмоқда. Бу клуб охирги марта 2008 йилда лига кубогида зафар қучади. Шундан бери ҳечвақо йўқ. Ушбу қора анъана Ангелос Постекоглу даврида тугаши тахмин қилинган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:24, 04.07.2023.
Ўқилди: 1509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.