"Эвертон" ярим ҳимоячиси Деле Алли мерсисайдликлар жамоаси жойлашган жойга қайтди. Англиялик футболчи мавсумолди машғулотларни Шон Дайч қўл остида бошлади.
Everton Fc News хабарига кўра, мерсисайдликлар бош мураббийи Алли келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин унинг формасини текшириб кўрмоқчи. Агар Дайч зарур деб ҳисобласа, футболчи кейинги мавсумда "Гудисон Парк"да қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсумда Алли "Бешиктош" сафида ижара асосида ўйнаган ва у ерда ўзини яхши кўрсата олмаган ва турк жамоасини доимий равишда сотиб олишга ишонтира олмаганди.