"Арсенал" ўзининг расмий сайти орқали ярим ҳимоячи Рейсс Нельсон билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.
Лондонликлар одатдагидек футболчининг янги шартномаси муддатини ҳам ошкор қилишмаяпти. Матбуот хабарида фақат шартнома узоқ муддатли эканлиги айтилган.
23 ёшли Рейсс Нельсон "Арсенал" академияси битирувчиси. "Канонирлар"нинг асосий жамоаси учун ярим ҳимоячи 66 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва шерикларига 7 та голли узатма берган.
Эслатиб ўтамиз, Англиянинг сўнгги чемпионатида "Арсенал" иккинчи ўринни эгаллаган эди. Жамоа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди.