Рональд Куман "Барселона"ни ёши каттароқ футболчиларни трансфер қилгани учун танқид қилди.
"Ташқаридан қаралса, шартнома имзолаган футболчиларнинг ёшини муҳокама қилиш мумкин. Улар на молиявий, на футбол нуқтаи назаридан келажак учун ишламайди. Гюндоган ажойиб футболчи, лекин у билан эртароқ шартнома имзоланиши керак эди. Келажакка қараши керак бўлган клуб учун... Ва улар билан икки-уч йилга шартнома тузадилар.
Мураббий бўлганимда пул йўқ эди. Қарасам, Педри, Нико, Гави бор... Биз Нидерландияда ёшларга имконият беришга одатланганмиз. Яхши келажакка эга бўлиш учун ишлаш керак.
Бу фақатгина Гюндоган ҳақида ҳам эмас. Ҳар мавсумда бу ёшдаги икки-уч нафар футболчи билан шартнома имзолай олмайсиз. Келажак ҳақида ўйлаб кўрсангиз, 32 ёки 33 ёшли футболчидан кўра 22 ёшли футболчи яхшироқ", - деди ҳозирда Нидерландия терма жамоасида ишлаётган "Барселона"нинг собиқ мураббийи.
"Барселона" октябрь ойида 33 ёшга тўладиган Илкай Гюндоган ва шу ёзда 32 ёшли Иньиго Мартинес билан шартнома имзолади. Иккала футболчи ҳам эркин агент сифатида ҳаракат қилишди.