"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки "Интер"ни Давиде Фраттезини сотиб олгани учун мақтади, аммо у клубга қандайдир тактик эътибор керак деб ҳисоблайди.
- "Интер" Фраттезида ажойиб харид қилди, у жуда истиқболли футболчи. Бироқ, "Интер" ўйин нуқтаи назаридан ниманидир ўзгартириши керак, айниқса еврокубоклардаги ўйинларда", - дея Саккининг сўзларидан иқтибос келтирган Италиянинг ITASportPress агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Интер" Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борганди. А Серияда клуб учинчи ўринни эгаллади.