Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

"Here we go": Фабрицио Романо қандай қилиб футбол инсайдерига айланган?

Баҳо:
+1 | -1

Фабрицио Романо футбол трансферлари қироли сифатида танилган. Айнан у биринчи ёки биринчилардан бўлиб энг йирик битимлар ҳақида хабар беради.

Ҳозир италиялик атиги 30 ёшда ва у ўзининг ажойиб фаолиятини 18 ёшида бошлаган. Йигит ўзини кўрсатиш ва бу соҳага кириш учун имконият қидираётган эди.

Фабрицио ўзининг ватани Италияда илк қадамларини Tuttomercatoweb порталида қўйди. У бу сайтда ярим йил давомида оддий футбол материалларини ёзган, кейин эса биргина телефон қўнғироғи ҳамма нарсани ўзгартирган. "Барселона" билан яқин алоқада бўлган итальян агенти ички маълумотларга эгалигини ва уларни Романо орқали оммага қилишни исташини айтган.

Гап икки футболчи - Жерар Деулофеу ва Мауро Икарди ҳақида кетаётган эди, улар футбол таълимини Ла Масияда олган. Романо ушбу материални ёзган ва кейинчалик Икардининг "Сампдория"дан "Интер"га ўтиши ҳақида эксклюзив маълумот олган.

Романо SportBible нашрига берган интервьюсида шундай деди: "Бир агент менга: "Менда икки футболчи Деулофеу ва Икарди ҳақида ички маълумотлар бор ва сиз ёш журналистсиз. Уларни ёзиб чиқишингиз мумкин", деди. Мен у билан гаплаша бошладим ва бу менга катта ёрдам берди, чунки Икарди Италияда "Сампдория"га, кейин эса "Интер"га ўтганида, мен бу ҳақда аллақачон билардим. Икарди ҳақидаги янгилик фаолиятимдаги биринчи катта хабар бўлди.

"Ноябрь ойида агент менга яна қўнғироқ қилиб, "Интер" билан келишувга эришганликларини ва "Сампдория" билан трансфер тез орада ёпилишини айтди. У шундай деди: "Шартнома деярли якунига етганини айтиш мумкин, футболчи январда эмас, кейинги ёзда жамоага келиб қўшилади".

“Ҳаммаси шундай бошланди ва менга журналист роли дарҳол ёқди. Трансфер бозори ўрмон. Мен ҳар доим айтаман, сиз ҳар куни кутилмаган ҳодисалар кутасиз ва мен бу туйғуни яхши кўраман. Менимча, бу худди Чемпионлар лигаси ўйинида футбол ўйнашга ўхшайди. Агар шундай хабарни етказсангиз, худди Чемпионлар лигаси финалида гол ургандек бўласиз".

Кейинчалик Фабрицио Романо Sky Sport Italia компаниясига ишга ўтди ва бу унга алоқалар тармоғини янги даражага кенгайтиришга ёрдам берди. Трансфер ойнаси вақтида, италияликнинг сўзларига кўра, у кунига атиги беш соат ухлайди: эрталабки 5 дан 10 гача.

Романо ҳозирда трансфер янгиликларининг асосий провайдери ҳисобланади. "Here We Go" подкасти асосчиси Instagram ва Twitter'да 34 миллиондан ортиқ, YouTube'да эса 1,7 миллион обуначиси бор. 2022 йилда Globe Soccer Awards маросимида италиялик инсайдер "Энг яхши футбол журналисти" деб топилди.

Киритилди: 23:44, 09.07.2023.
Ўқилди: 3489 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.