Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Роналду яна бир португалиялик футболчини "Ан-Наср"га ўтишга кўндирди

Баҳо:
+1 | -

Криштиану Роналду "Порту" ярим ҳимоячиси Отавиони "Ан-Наср"га ўтишга ишонтирди.

Аввалроқ, Роналду тўп тепаётган Саудия клуби Отавио учун 40 миллион евродан кам пул таклиф қилгани, "Порту" эса 60 миллион евро талаб қилаётгани хабар қилинганди.

A Bola хабарига кўра, риёдликлар Отавиога солиқлар тўланганидан кейин йилига 13,5 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Турли бонусларни ҳисобга олсак, бу сумма йилига 15 миллион еврогача кўтарилиши мумкин - бу "Порту"даги футболчининг маошидан беш баравар кўп. 28 ёшли ярим ҳимоячи таклифни қабул қилишга интилмоқда.

Роналду ҳам терма жамоадошини “Ан-Наср”га ўтказишга қизиқмоқда. Португалия сардори Отавиони Саудия клубига ўтишга кўндириш учун қўнғироқ қилди.

Қайд этилишича, бонуслар ва ҳамжиҳатлик тўловларини ҳисобга олган ҳолда "Порту" Отавиони ҳозир сотса, бор-йўғи 27 миллион евро олади, чунки 15 июлга қадар унинг шартномаси бўйича 40 миллион евролик товон пули бор. Бу санадан кейин сумма 60 миллионга кўтарилади, бироқ "Ан-Наср" имкон қадар тезроқ шартномани ёпишни истайди.

Ўтган мавсумда Отавио чемпионатнинг 27та учрашувида 5та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:42, 10.07.2023.
Ўқилди: 5984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик