Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман"

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, “Андижон” иккинчи даврага тайёргарлигини бошлади. Тожикистонда ўтаётган йиғин мавсумнинг иккинчи қисми учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли футболчилар машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда.

Жамоанинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Фарҳод Соҳибжонов эса “Андижон” клуби матбуот хизматига тайёргарлик, биринчи даврадаги таассуротлар ва иккинчи давра олдидан нималарни кўзлаётгани ҳақида гапирди.

— “Андижон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги Тожикистонда бошланди. Барчаси сиз учун қониқарли кечяптими?
— Ҳа, тайёргарлигимизни бошлаб олдик. Бу ердаги шароитлар яхши, кўнглимиз тўляпти.

— Айтинг-чи, биринчи даврадан ҳар жиҳатдан қониқдингизми?
— Ҳа, менимча, мухлисларимизни ҳам кўнгли тўляпти, деб ўйлайман. Иккинчи даврани ҳам мана шундай руҳда ва бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман. Уй ўйинларимизда ишқибозларимиз янада кўпроқ бўлса, биз футболчиларга далда бериб туришади ва бундан ҳам зўр ўйинлар кўрсата оламиз.

— Умуман олганда, иккинчи даврадан нима кутяпсиз?
— Иккинчи даврада кўпроқ голлар уриб, голли пасларни амалга ошириб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

— Ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимага қаратиляпти?
— Ёзги тайёргарликда эътиборимиз кўпроқ чидамлилик, техника ва тактикага қаратилган. Бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатдан кейин энди қайтишди. Уларга тезроқ спорт формасига тушиб олишларини тилаб қоламан. Яна бошқа жароҳат олган жамоадошларимиз ҳам бор ва уларга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини истайман. Биз бир жамоамиз!

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 16:03, 10.07.2023.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.