Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Харри Магуайр ўрнига даъвогарлар — "МЮ"нинг кейинги сардори ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

2018 йилги мундиалда порлагач, "МЮ" Харри Магуайрга қизиқиб қолади. 2019 йилнинг ёзида Англия терма жамоаси аъзоси 80 миллион эвазига "Лестер"дан "қизил иблислар" сафига йўл олган эди. Ўша даврдаги бош мураббий Оле Гунар Сульшер даврида Магуайр жамоа сардори қилиб тайинланади. Дастлабки йиллар яхши ўтди. Аммо 2021 йилдан бошлаб клуб натижалари ёмонлаша бошлади. Ёмон натижалар фонида Магуайрнинг ҳимоядаги хатолари яққол кўриниб қолди. Орадан икки йил ўтиб, шу кунларда ҳимоячи ўзига янги клуб топиши кераклиги ойдинлашди. Унинг кетиши жамоага янги сардор тайинлашни талаб этади. Қуйида "МЮ"нинг янги сардори бўлиш учун даъвогарлар ҳақида сўз боради.

5. Рафаель Варан

Варан ўз етакчилигини амалда исботлайдиган ҳимоячилар сирасига киради. 30 ёшли футболчи деярли 10 йилдан бери клуб ва мамлакат миқёсида юқори даража кўрсатиб келмоқда. У нима учун сардори бўлиши керак деган саволга жавоб тайёр: Варан тўрт марта ЕЧЛ, уч маротаба Ла-лига ғолиби ва Жаҳон чемпиони саналади. Шундай экан, француз футболчисидан яхши сардор чиқади.

4. Лисандро Мартинес

"Манчестер Юнайтед"га келганига эндигина бир йил бўлганига қарамай, Мартинес клуб мухлисларининг ёқимтойига айланди. У ўзининг тажовузкор ўйини ва мағлубиятни ёмон кўриши билан ажралиб туради. Аргентина терма жамоаси аъзоси ҳам мундиал ғолибига айланган эди. 25 ёшли футболчи тен Хаг жамоасида бундан олдин 4 йил ҳаракат қилган. Шундай экан, Лисандро сардорлик учун даъво қила олади.

3. Маркус Рэшфорд

Ўз тўпурарингни сардор қилиб сайлаш ўта осон, аммо айни пайтда маъсулиятли ишдир. Буни ўзига яраша яхши ва ёмон томонлари бор. Яхши томонини Роналду ва Месси ўз терма жамоаларидан намойиш этган. Ёмони эса айрим футболчилар бўйнига масъулият олганида, ўз даражасини ушлаб қола олмайди. Клуб академиясидан чиққан Рэшфорд борасида, шу сабабдан ўйлаб кўриш керак. Ҳужумчи ўтган мавсумда 30 та голга муаллифлик қилганди.

2. Каземиро

Жуда кам "МЮ" мухлислари, агар улар мавжуд бўлса, Каземиро сардор қилиб тайинланишидан норози бўлган бўларди. Варан каби у ҳам фаолиятида кўп титул ютган. Ярим ҳимоячи ўз характери билан жамоани эргаштира олади. Каземиро "Реал"дан келиши биланоқ, "МЮ"да муҳим фигурага айланган эди. Кўпчилик уни ўтмишдаги Рой Кинга қиёслашади.

1. Бруну Фернандеш

Фернандеш ўтган мавсумда "МЮ"ни кубок финалига олиб чиқишда муҳим вазифани бажарган эди. Португалиялик мавсум давомида Магуайрнинг ўрнига сардорлик қилди. Плеймейкер "қизил иблислар" сафида Роналду каби ёшлигида келиб, ҳақиқий ектачи бўлиб шаклланди. Шу сабабли Бруну Фернандеш кўпчилик мухлислар томонидан сардорликка энг муносиб деб қаралади. Эрик тен Хаг бу борада қандай ўйлаётганини эса тез орада билиб оламиз.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 14:07, 12.07.2023.
Ўқилди: 3078 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.