"Челси" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои Саудия Арабистонидан келган таклифни АПЛда қолиш учун рад этди. Evening Standard хабарига кўра, "Фулхэм" 22 ёшли футболчининг янги клуби бўлиши мумкин. Лондонликлар таркибида Хадсон-Одои Виллианнинг ўрнини босиши мумкин, аммо бразилиялик ҳали ҳам клуб билан янги шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор.
Каллум Хадсон-Одоига шунингдек "Кристал Пэлас" ва "Ноттингем Форест" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда Хадсон-Одои "Байер"да ижара асосида ўйнаган. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.