"Ланс" ҳужумчиси Лои Опенда "Лейпциг"га ўтади.
Клублар 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олди. У Германияга боради ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади ва янги жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
L'Equipe хабарига кўра, трансфернинг белгиланган суммаси 43-46 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, 6 миллион евро миқдоридаги бонус тўловлар ҳам кўзда тутилган.
Бу трансфер суммаси ҳар икки клуб учун рекорд бўлади.