Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

"Барселона" молиявий муаммоларни ечишни яна бир йўлини топди

Баҳо:
+ | -

"Барса" келаси мавсумни "Камп Ноу" таъмирланаётгани сабабли "Олимпия" стадионида ўтказади. Клуб янги стадионга 1,45 млрд евро ажратиши керак бўлади - бу катта сумма, айниқса каталонияликларнинг молиявий муаммоларини ҳисобга олсак.

"Барса" қўлидан келганича вазиятдан чиқиб кетмоқчи. Ўтмишда юзага келтирилган молиявий муаммоларни бартараф этиш учун раҳбарият олмосларни сотиш менежментнинг янги ва ғайриоддий ғоясини ишлаб чиқяпти. Клуб 1957 йилги декорацияларни мухлислар учун қайта яратмоқчи. Brillianto фирмаси билан ҳамкорликда йилига 30 миллион евро ишлаб олиш мумкин бўлади. Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар "Камп Ноу" майсазоридан "Etern Spotify Camp Nou 1957" номли аренанинг безаклар тўпламини яратиш учун фойдаланадилар, 1957 йил - арена шу номда очилганини эслатиб ўтиш жоиз.

Клуб Brillianto компанияси билан шартнома тузди - унинг нима ишлаб чиқариши номидан кўриниб турибди. Томонлар олтин ва олмос билан безатилган нишонлар, билагузуклар, манжетлар, узуклар, маржонлар ва бошқа аксессуарлар яратишни келишиб олдилар. Режага 1957 йилги заргарлик буюмлари, жумладан 57 та бир каратли олмоси мавжуд махсус буюмлар киради, унинг нархи тахминан 15 минг еврони ташкил қилади. "Барса" ва Brillianto бундан йилига тахминан 30 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Битим иштирокчиларининг ҳар бирининг улуши ошкор этилмаган. Клуб бундай заргарлик буюмлари Хитой ва Яқин Шарқдан келган харидорлар орасида алоҳида талабга эга бўлишини кутмоқда. Олмослар патентланган технология ва махсус ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилади - бу олмос ҳосил бўлиш жараёнини тезлаштиради. "Камп Ноу" майсаси карбонизациядан ўтади - бунинг натижасида углерод олинади, кейинчалик у махсус лабораторияларда олмос ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Олмос олиш учун юқори босим ҳам қўлланилади. "Мальорка"га қарши мавсумнинг сўнгги ўйинида "Камп Ноу" ўти билан худди шундай тажриба амалга оширилганди. Замонавий илм-фан туфайли олмослар бир неча кун ичида экологик тоза тарзда яратилади.

Бу Каталония компаниясининг футбол билан биринчи алоқаси эмас

2014 йилда Brillianto Пеленинг сочлари асосидаги коллекцияни чиқаришга ёрдам берди. Унда 1283 та олмос бор эди - бу буюк бразилияликнинг голлари сонидан келиб чиққан. Биринчи ҳайкалчада Пеленинг 1956 йилда "Коринтианс"га қарши ўртоқлик учрашувида "Сантос" сафида урган дебют голи тасвирланган, 1283-рақамли ҳайкалча эса бразилияликнинг 1983 йилда кўргазмали ўйинда урган сўнгги голини ифодалайди. Уларнинг ҳар бири 7500 доллар туради.

Бундан ташқари, Brillianto “Эспаньол”нинг 120 йиллиги муносабати билан заргарлик буюмлари коллекциясини яратди. Ушбу коллекциядаги 1 каратлик олмосдан ишланган заргарлик буюмлари 13 189 еврога, 0,5 каратликлари эса 2 287 еврога, 0,25 каратликлари 650 еврога ва 0,1 каратлик олмос жавоҳири 299 еврога сотилганди.

Киритилди: 17:29, 15.07.2023.
Ўқилди: 9728 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.