"Монца" дарвозабони Алессио Краньо "Сассуоло"га ижара асосида ўтди, дея хабар беради "қора-яшиллар" матбуот хизмати.
29 ёшли италияликнинг шартномаси сотиб олиш имконияти билан бир мавсумга мўлжалланган.
2022/23 йилги мавсумда Краньо 4 та ўйинда, 9 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.