Мюнхеннинг “Бавария” клуби фахрий президенти Ули Хёнесс “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг трансфери ҳақида гапирди.
"Футболчи аллақачон бир қарорга келганини маълум қилган. Ҳеч нарса ўзгармаса, биз шартномани имзолаймиз. Лекин биринчи навбатда унинг нархини билишимиз керак.
Харри Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди ва бизда бу имконият бор", "Тоттенхэм"дан фарқли ўлароқ албатта.
Унда Европанинг топ-клубига ўтиш учун ажойиб имконият бор", - деди Хёнесс.
Кейн ўтган мавсумда 30 та гол билан АПЛда иккинчи ўринни эгаллади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.