"Кальяри"ни А Серияга қайтарган Клаудио Раньери ўз олдига имконсиз вазифаларни қўймайди ва 2016 йилда Англиянинг "Лестер"и билан бўлгани каби чемпионликни ҳам мақсад қилган эмас.
Интервьюда у оролликларнинг келгуси мавсумдаги асосий мақсади Италия футболининг юқори лигасида ўз ўрнини сақлаб қолиш эканлигини айтди.
"А Серия бутунлай бошқа масала, бу Б серия эмас, буни ҳаммамиз яхши тушунамиз. Мақсадимиз А сериядаги ўрнимизни сақлаб қолиш.
Балки иккинчи йили олдимизга улкан мақсадлар қўярмиз. Аммо биринчи навбатда, А Серияда қолиш учун рухсатномани сақлаб қолиш керак", – деди Раньери.