Кириш Регистрация

"Барселона"га Бернардуни қўлга киритиш учун 150 миллион евро керак бўлади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиб олиш учун 150 миллион евро йиғиши керак, деб хабар беради Football Espana.

Манбага кўра, Илкай Гюндоган, Иньиго Мартинес ва Витор Роке, шунингдек, Ориол Ромеунинг бўлажак трансферидан сўнг, Бернарду Силва каталонияликларнинг навбатдаги устувор мақсади ҳисобланади. "Барселона" бош мураббийи Хави португалиялик футболчини ўз жамоасида кўришни жуда хоҳлайди. Бироқ, трансфер нархи юқори бўлгани учун футболчи билан шартнома имзолаш жуда қийин бўлади. "Манчестер Сити" ўзининг асосий футболчиси трансфери учун 80 миллион евро сўрайди. Бундан ташқари, каталонияликлар Бернарду трансфер қилинса, уни рўйхатдан ўтказиши учун клубнинг маошини туширишлари керак. Демак, 150 миллион евролик умумий трансфер бу ёзда “Барселона”нинг ўйинчиларини бу суммага сотишини деярли имконсиз қилади. Каталонияликлар, эҳтимол, муқобил вариантларни кўриб чиқишлари мумкин.

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:43, 16.07.2023.
Ўқилди: 2101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.