"Милан" ҳужумчиси Марко Насти "Бари"га кўчиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
19 ёшли италиялик билан ижара шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Насти ўтган мавсумни "Козенца"да ижарада ўтказди. Б серияда 27 та ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол урган. "Милан"нинг асосий жамоаси учун ҳужумчи ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.