"Лидс" ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Марк Рока "Бетис"га ижара асосида ўтганини эълон қилди.
26 ёшли испанияликнинг шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
"Биз Маркга "Бенито Вильямарин" стадионида омад тилаймиз", - дейилади "Лидс" баёнотида.
Рока 2022/23 йилда “товуслар” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.