"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин келажаги борасида якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли кореялик Саудиядан тушган таклифларга қарамай "шпорлар"ни тарк этмайди.
Маълум учун, Сон "Тоттенхэм"га 2015 йилда 30 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Ҳозирда унинг нархи 50 миллион евро.