Нуфузли Transfermarkt портали ҳали янги клуб топа олмаган ва эркин агент мақомидаги дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини тайёрлади.
Рейтингни аввалроқ Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида ўйнаган япониялик ярим ҳимоячи Даичи Камада бошқаради. Унинг нархи портал томонидан 27 миллион еврога баҳоланган.
Иккинчи ўринда "Кристал Пэлас"нинг собиқ ҳужумчиси Вильфрид Заха турибди. Ивуарлик футболчининг нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кучли учликни унинг ҳамюрти Жонатан Бамба якунлаб берди, у фаолиятининг сўнгги беш йилини “Лилл”да ўтказди ва 20 миллион еврога баҳоланган.
Тўртинчи ўринда “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ дарвозабони Давид де Хеа. Унинг нархи 13 миллион еврога баҳоланмоқда.