"Тоттенхэм Хотспур" Харри Кейн ўрнига футболчи қидиришни давом эттиради. Хабарларга кўра, Кейн кетган тақдирда, "шпорлар" "Брентфорд"дан Айван Таунини харид қилиши мумкин. 27 ёшли ҳужумчи айни дамда тақиққа учраган.
У букмейкерлик компанияларга алоқадор деб топилиб, саккиз ойга футболдан четлатилган эди. Тауни, шунингдек, сентябрь ойига қадар ўз жамоадошлари билан машғулот ҳам ўтказа олмайди.