"Арсенал" футболчиси жамоадан кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи Томас Парти Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
Унга "Ал-Аҳли" қизиқиш билдирмоқда. "Арсенал" эса Парти ўрнига Ромео Лавияни олиб келишга ҳаракат қилади. 19 ёшли футболчи айни дамда 50 миллион фунтга баҳоланмоқда.