"Вест Хэм Юнайтед" бу борада ишларни давом эттирмоқда. Хабарларга кўра, Лондон клуби икки футболчини харид қилиши кутилмоқда. Бу масалада ҳамма ишлар "саҳна ортида" бажарилмоқда.
"Болғачилар" "Челси" ҳимоячиси Йен Матсен ҳамда "Монако" ярим ҳимоячиси Юссуф Фофанага даъвогар саналади. Девид Моес жамоасида янги харидлар қилиш учун етарли ресурслар мавжуд. Клуб яқиндагина Деклан Райсни "Арсенал"га рекорд сумма эвазига сотганди.