Харри Кейннинг амалдаги шартномаси бу ёзнинг деярли асосий трансфер достонига айланди. "Бавария" айниқса, "Тоттенхэм" ва Кейнга қарши турли босим воситаларидан фаол фойдаланмоқда. Футболчини “Реал” ва “ПСЖ” ҳам хоҳлашди, унга Саудия Арабистонидан шайхлар қизиқиш билдиришди, Даниэль Леви эса шартномани узайтиришдан умидвор.
Аммо яқинда 30 ёшга тўладиган футболчининг қандай хусусияти жозибали? Ҳужумчи “шпорлар” либосида ўйнаб, ўз услубини ўзгартирди ва жамоа ва мухлислар учун ишончлилик ва натижалар қўрғони бўлиб қолди. Харри Кейн - "Тоттенхэм"да 3 марта энг юқори чўққига эришган ажойиб футболчи. Қуйида унинг буюклик сабаблари ҳақида гаплашамиз.
2017/18 йилги мавсумда Харри Кейн энг юқори ҳужумкор жамоада ўйнади. Маурисио Почеттино бошчилигидаги "шпорлар" Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллади (фақат икки Манчестер клуби ундан юқорироқда эди). Ўшанда "шпорлар" буюк Лондоннинг биринчи рақамли жамоаси мақомини олди. Ўйин услуби ҳам, ўйинчиларнинг шакли ҳам бунга имкон берди. Ярим ҳимоя муваффақиятли босим ўтказарди, тўпни олиб қўйиш ва уни тезкорлик билан олд чизиқ вакилларига етказишда "Тоттенхэм" анча хавфли эди. Бу услубда жамоага юқори даражадаги футболчи керак эди. Бу Кейн бўлиб чиқди. Харри ўйинни қуришда деярли қатнашмасди, форвард 261 марта орқадан тўпни қабул қилиб олган ва ўзи 94 та юқорига пасни амалга оширди. Бунинг сабаблари бор эди - ўшанда майдон марказида Кристиан Эриксен, Деле Алли ва Мусса Дембеле ҳукмронлик қилишган. Бу эса Кейн учун номинал ҳужумчи вазифасини хотиржам бажаришга имкон берди. Харри ўша мавсумда кутилганидан 5 тага кўп гол урди (XG 24,8 ҳамда 30 та гол). У деярли ҳар 6-зарбани голга айлантирди - жами 181 та зарбадан.
Унинг ўнйилликдаги статистикаси
Форвард классик "тўққизлик" ролини ўйнади, вақти-вақти билан ортга қайтиб ҳам ҳаракат қилди. Буни унинг 32 та асосий узатмада ишлагани ҳам кўрсатиб турибди. Бу Харрининг тоза ҳужумчи сифатидаги энг яхши мавсуми бўлди. Кейин унга жароҳатлар ҳам халақит бермоқчидек эди, аммо бу унинг ҳар бир мавсумда 15+ гол уришига тўсқинлик қилмади. Бироздан кейин Кейн ўз услубини ўзгартирди - у камроқ гол ура бошлади, аммо жамоа ўйинига таъсири кучайди. Кейн ҳар томонлама ўсиб борарди. Жозе Моуриньонинг "Тоттенхэм"даги иккинчи мавсуми яхши бошланди ва Англия кубоги финалидан бир ҳафта олдин қилинган четлатиш билан якунланди. 2020/21 йилги мавсумнинг муваффақиятли қисмини португалияликнинг Кейн-Сон жуфтлигини чўққига чиқаргани билан эслаб қолсак арзийди. Кореялик футболчи ўшанда фаолиятидаги энг яхши мавсумни кўрсатган ва ўз имкониятларини ажойиб тарзда голга айлантирганди. Аммо бу дуетни Кейн бошқарар эди.
Хавфли вазиятларда иштирок этиш
Номинал "ўнлик"нинг йўқлиги учун Моуриньо Кейнни ярим ҳимояга яқинроқ туширди - бу Харрида плеймейкерлик фазилатларини очиб берди. Форвард энди ўзида аввал бўлмаган жиҳатлари – ўйинни қуришда тез-тез қатнаша бошлади. Унинг хавфли паслари сони 94 тадан 132 тага, асосий узатмалар ҳажми эса 1,5 бараварга ошди. Унинг янгича бўлган чуқурроқ позициясини ҳисобга олсак, Кейн ўзига қийин пасларни камроқ қабул қила бошлади - атиги 185 та, 2017/18 йилги мавсумда Харрида бундай паслар деярли 1,5 баравар кўп топилган.
Ўзига қараб яратилаётган имкониятлар сони ҳам XG моделида анча камайди. Харри 20,1 (2017/18 йилги мавсумдагидан 4 та кам) гол урди, рақиб дарвозасига деярли 50 баравар кам зарба берди. Бироқ бу мавсумда ҳам унинг совуққонлиги пасайгани йўқ. 20.1 XG билан Кейн 23 та гол урди. Энди кучли ассистентга айланиб борарди. XA (кутилаётган голли узатмалар) бўйича Кейн 7,1 очко тўплади (2017/18 йилги мавсумдагидан 3,5 баравар кўп). Бу эрда Кейннинг статистикаси шериклари томонидан яхшиланган. 2020/21 йилги мавсум Кейннинг плеймейкер сифатидаги кучини кўрсатди. "Тоттенхэм" мавсумни 7-ўринда якунлаганига қарамай Кейн энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистентга айланди. Антонио Конте бошчилигида "Тоттенхэм" 1963/64 йилги мавсумдан буён энг муваффақиятли стартни амалга оширган эди, бироқ мавсум якунида жамоа 8-поғонани банд этди ва италиялик мураббий ўз лавозимидан четлатилди, "шпорлар" кейинги мавсумда еврокубокларсиз қоладиган бўлди. Жамоа ҳужумдаги инқироз ва ғояларнинг етишмаслигини бошдан кечирди, шунга қарамай бу "Тоттенхэм"га Премьер-лигада 70 та гол уришга тўсқинлик қилмади, бу "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "Астон Вилла"дан кўпроқ дегани. Сизнингча, бу муваффақиятга ким кўпроқ ҳисса қўшган? Харри Кейн қийин ва баҳсли мавсумда "шпорлар"нинг қутқарувчиси бўлди. Ўйин давом этар экан, Кейннинг роли ўзгарди. Бошида Харри ҳужумкор учликка яқинроқ ўйнарди, аммо жароҳатлар кўпайиб, етакчилар камайгани учун у пастроққа чўкишга мажбур бўлди. Кейннинг ўйинни қуришдаги роли сезиларли даражада ошди - у 180 та юқорига аниқ узатмаларни амалга оширди ва унинг 57 таси хавфли кўриниш олган. Хўш, бу ажойиб эмасми?
Ўтган мавсумдаги Кейннинг майдондаги чизгилари
Бугунги Харри Кейн жамоанинг 80 фоиз кучини ташкил қилади. Харри замонавий футболда тобора камайиб бораётган шахсият намунасидир. Учта бутунлай бошқача мураббий услубида ҳам Харри ақл бовар қилмас формасини кўрсатди. У Даниэль Леви талаб қилган пулга арзийдими? Мутлақо. Баъзида бир кишининг саъй-ҳаракатлари бутун жамоанинг муваффақияти учун етарли эмас, аммо Кейнсиз "Тоттенхэм" қайси даражада бўлишини тасаввур қилиш қўрқинчли. У борини клубга берди, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди ва энди Алан Ширернинг абадий кўринган рекордидан уни 47 та гол ажратиб турибди.
Кейн тақдири қандай бўлиши номаълум - у эркин агент сифатида кетадими, шартномани узайтирадими ёки бу йил "Бавария"га йўл оладими – барчаси мумкин. Ҳатто Доктор Стренж унинг воқеалар ривожини олдиндан айтиб бера олмайди. Бироқ шу нарсани айтишим мумкинки, Харри Кейн фаолиятини давом эттириш борасидаги ҳар қандай қарори билан феноменал бўлиб қолаверади. У . У қандай натижа бўлишидан қатъи назар, "Тоттенхэм"нинг афсонаси бўлиб қолаверади.
Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади