Жорий ёзги трансфер ойнасида габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг Лондоннинг “Челси” клубини тарк этди ва эркин агент сифатида Франциянинг "Марсель" жамоасига ўтди.
"Провансликлар" 34 ёшли футболчини қўлга киритиш учун футболчининг отаси билан тўғридан-тўғри трансфер бўйича музокаралар олиб борди. Футболчининг отаси музокаралар тафсилотлари ҳақида гапирди.
"6 июль куни мен касалхонага операция қилиш учун қайтишим керак бўлганида, вазият жуда мураккаблашди. Пьер бу ёмон хабарни қаттиқ қабул қилди.
Бироқ, операциядан кейин касалхонада, "Марсель" президенти Пабло Лонгория шахсан ташриф буюрди ва "Марсел"ни ривожлантириш лойиҳасини тақдим этди.
Кейин у ҳақиқатан ҳам ҳамма нарсани очиқ-ойдин айтди, шунинг учун мен ўғлимнинг яхши клубда бўлишига шубҳа қилмадим.
Қолаверса, бош мураббий Марселиньо ҳам шахсан унга қизиқаётганини билардим.
Кейин бу суҳбат бўйича ўз хулосаларимни Пьерга маълум қилишгина қолди. Мен унга видео ҳавола орқали қўнғироқ қилдим ва дарҳол: "Allez l'OM!!" (Олға, "Марсель!" муаллиф) - дедим
Кейин у шунчаки кулиб юборди ва мен унга айтдим: "Ҳа? Демак, бахтлисан ёки йўқми?"
Ва у менга жавоб берди: "Қандай қилдингиз? Айтинг-чи! Ҳазиллашмаяпсизми? Бу қандайдир ақлбовар қилмас нарса!" - деди.
Кейин "Челси"дан баъзи тафсилотларни келишиб олишимиз керак эди. Аммо ўғлим “Марсель” стадионидаги муҳитни шунчалик яхши кўрадики, у менга: “Бу ерда менинг биринчи голимни тасаввур қила оласизми?”, деди.
Ўшанда унга биринчи ўйинда уни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келишга ваъда бердим”, — деди габонлик футболчининг отаси.