Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ. «Н» гуруҳи. «Юнайтед»дан навбатдаги ирода. Жамоа кейинги босқичда

Баҳо:
+ | -

Агар «Манчестер Юнайтед» ютқазаётган ва ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси қолган бўлса ҳам ҳеч қачон, «иблислар»ни таслим бўлганга чиқарманг. Жамоа шу қадар иродалики, кетма-кет бир неча учрашувда айнан мана шундай вазиятдан чиқиб кетиши мумкин.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. «Брага» меҳмони бўлган сэр Алекс Фергюсон шогирдлари аввалига Аланнинг голи эвазига ҳисобда боришаётганди. Бироқ иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасига келиб стадионда чироқ ўчиб қолгач, жамоалар 10 дақиқа дам олишди ва яна майдонга қайтишди. Бу эса Фергюсон шогирдлари фойдасига ишлади.

Захирадан тушган Ван Перси, Руни ва Чичаритоларнинг голлари «МЮ»ни кейинги босқичга олиб чиққан ғалабага сабаб бўлди. «Манкунианлар» гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа кўрсатган ягона жамоа сифатида кейинги босқич масаласини ҳал қилишди.

Иккинчи учрашувда эса «Галатасарой» Буроқ Йилмазнинг бенефисига айланган учрашувда «Клуж»дан устун келди ва кейинги босқичга чиқиш учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Бу гурҳда иккинчи ўрин учун кураш ўта жиддий бўлиши кўриниб турибди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
4-тур

H ГУРУҲИ
БРАГА (Португалия) – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия) 1:3 (0:0)
Голлар: 1:0 – 49, пенальти Алан, 1:1 – 80 ван Перси, 1:2 – 84, пенальти Руни, 1:3 – 90 Х. Эрнандес.
Брага: Бету, Салино, Коэлью, Дуглао, Элдерсон (Зе Луиш, 90), Куштодиу, Угу Виана (Моссоро, 87), Алан, Рубен Микаэл, Аморим (Барбоза, 85), Эдер.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Дж. Эванс (Рио Фердинанд, 59), Эвра, Андерсон, Нани (Рафаэл, 73), Гиггз, Руни, Х. Эрнандес, Уэлбек (ван Перси, 64).
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (38), Эдер (66), Куштодиу (70).

ЧФР (Руминия) – ГАЛАТАСАРОЙ (Туркия) 1:3 (1:1)
Голлар: 0:1 – 18 Йилмаз, 1:1 – 53 Сугу, 1:2 – 61 Йилмаз, 1:3 – 74 Йилмаз.
ЧФР: Фелгейраш, Шепши (Бастос, 31), Каду, Пикколо, Иву Пинту, Мурешан, Годмек (Беланович, 46), Сугу, Камора, Луис Алберто, Капетанос (Диогу Валенте, 77).
Галатасарой: Муслера, Эбуэ, Крис, Нункеу, Риера, Куртулуш (Сариоглу, 89), Инан, Хамит Алтинтоп (Кайя, 90), Чолак, Булут (Амрабат, 76), Йилмаз.
Огоҳлантиришлар: Риера (40), Хамит Алтинтоп (49).

Турнир жадвали

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Манчестер Юнайтед 4 4 0 0 9-4 12
2 ЧФР 4 1 1 2 5-6 4
3 Галатасарой 4 1 1 2 4-5 4
4 Брага 4 1 0 3 5-8 3
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:54, 08.11.2012.
Ўқилди: 4730 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.