"Ливерпуль" футболчиси жамоадошлари ва мухлислар билан хайрлашди. Хабарларга кўра, жамоа сардори Жордан Хендерсон "Ал-Иттифоқ"қа ўтиш олдидан ҳамма билан хайрлашган.
33 ёшли ярим ҳимоячи Стивен Жеррард бошчилигидаги жамоада ҳафтасига 700 минг фунт маош олади. Хендерсон сотувидан "Ливерпуль" 12 миллион фунт фойда кўради. У 12 йил давомида жамоада эди.