"ПСЖ" Мбаппенинг ўрнини Харри Кейн билан тўлдирмоқчи экани ҳақида хабар қилинган эди. Хабарларга кўра, агарда Париж клуби Мбаппени Саудия клубига сота олсагина, "Тоттенхэм" 29 ёшли футболчи эвазига талаб қилаётган 100 миллион фунтни тўлаб бера олади.
Аввалроқ "ПСЖ" раҳбарининг Лондонда Даниэль Леви билан музокара ўтказгани ҳақида хабар қилинган эди. Харри Кейн учун "Бавария" ҳам даъвогар саналади.