Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Юрген Клопп: «Бизда ҳамма чин профессионал»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум арафасида «Ливерпуль» марказий чизиғини анча кучайтириб олган Юрген Клопп яқинда клуб расмий сайтига тайёргарлик юзасидан интервью берди. Германия­лик мутахассис суҳбат жараёнида янги футболчиларга ҳам тўхталди, шунингдек, бўлажак мавсумга қатарилган режалари билан ўртоқлашди.

- Жаноб Юрген, мавсум­олди машғулотлари қандай кетмоқда?

- Жуда-жуда яхши. Ишни 8 июль куни бир гуруҳ футболчилар билан бошладик, қолганлар 12-санада етиб келишди. Тўғри, ҳали жароҳатдан қутулмаганлар ҳам бор, муҳими, ҳамма шу ерда ва йигитларнинг умумий ҳолати яхши. Машғулотлар қизиқарли, кайфият ажойиб. Ҳа, об-ҳаво кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқарди, машғулот бошлаганимиздан буён деярли ҳаммасини кўрдик. Аммо шикоятга ўрин йўқ.

- Энди ихтиёрингиздаги деярли барча футболчилар умумий гуруҳда шуғулланишмоқда...

- Такрорлайман, йигитларда функционал ҳолат ёмон эмас. Ҳозирча Харви Эллиотт ва Кертис Жонс келишмади, Стефан Байчетич ҳамда Тьяго Алькантара ҳам дастлабки машғулотларда қатнашишмади. Ўйлайманки, ҳамма энергияга тўла. Танаффус ортда қолди ва йигитлар ишлашга тайёрлар - илк таассуротим шундай.

- Собослаи ва МакАллис­тер ҳақида нима дейсиз?

- Уларнинг сафимизда кўришдан бағоят хурсандман. Алексис билан танишишгач, дарҳол унга қандай лақаб қўйиш ҳақида ўйладим ва миямга Гари (Гари МакАллистер шарафига) келди. Алексисда савия бор, худди Доминик  каби, бунга шубҳа йўқ. Уларнинг трансфери эълон қилингач, жамоада футболчилар ҳайратларини яширишмади, чунки бу йигитлар нималарга қодир эканликларини яхши билишади. Умуман, Алексис ва Доминик илк машғулотлардаги ишлари билан ҳам ҳаммани ҳайратга сола бошлашди. Дарвоқе, жорий ёз баъзи ўзгаришлар ҳам кузатилди. Дейлик, Трент энг яхши даврдаги соч турмагига қайтди! У жамоа муваффақияти йўлида ажойиб қиёфасини қурбон қилди ва буни қадрлайман!

- Сизни яна ким ҳайратда қолдирмоқда?

- Катта сюрпризлар йўқ. Ҳеч ким лоақал 5 килограмм ортиқча вазн олишга улгурмабди. Бинобарин, бизда ҳамма чин профессинал. Тушуниш керак, илк машғулотда ўта яхши ҳолатда бўлиш шарт эмас. Аксинча, босимсиз ишлаш ва шайланиш муҳим. Менимча, буни ҳаттоки, барча йигитлар ҳам тўлиқ тушунишмайди. Мавсумолди йиғинлари доирасидаги илк ўйинлар спорт формасини тиклаш учун хизмат қилади. Тўғриси, ҳозир айримлар таътилда ҳаттоки, меъёридан кўпроқ ишлашганини кўриш мумкин. 

- Йиғинлар бўйича режаларингиз...

- Асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратамиз. Албатта, тактик машғулотлар ҳам йўқ эмас. Шунингдек, техника устида ишлаймиз. Чунки оддий техника ва жисмоний юклама остидаги техника ўртасида катта фарқ бор. Услуб ва мослашувчанлик устида ҳам ишлаш керак. Машғулотларимизни кузатган киши нима қилаётганимизни осонгина англаши мумкин. Умуман, ҳар доим маромига етказиш талаб этиладиган жиҳатлар топилади, масалан, қарши прессингни яхшилаш керак. Тўғри, умид қиламанки, буни тез-тез қўллашимизга ҳожат сезилмайди, чунки ўйинни тўп назорати устига қурамиз! Ҳа, ўйин ҳамиша сиз хоҳлагандек кечмайди, шунинг учун ҳимоя борасида ҳам изланиш талаб этилади. Умуман, муаммоларимиз ўзимизга маълум ва уларни тўғрилаш ҳаракатидамиз. Муҳими, ишни ноль эмас, балки маълум бир нуқтадан бошлаймиз.

- Ёзда бува бўлдингиз. Бу қандай экан?

- Ҳа, энди фақат ташқи қиёфам билан бобо эмасман, балки набирам бор! Бу ёз чиндан ҳам, ажойиб! Набира билан 4 ҳафта бўлиш - катта бахт. Энди бироз четга чиқишим тайин, лекин унга қалбан яқинман, барибир. Ҳаммаси зўр, чақалоқ ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жуда узоқ вақт ёш ота ролида эдим, лекин энди бошқача. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам, дейлик, фарзандингизни велосипедда айлантирганингизни сира унутмайсиз. Эҳтимол, набирамнинг туғилгани сўнгги 30 йилда шахсий ҳаётимда кузатилган энг ёқимли воқеадир...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 26.07.2023.
Ўқилди: 1371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.