"Барселона" Жанубий Америкадан футболчи харид қилади. Хабарларга кўра, Эквадорнинг "Санта Доминго" клуби ярим ҳимоячиси Оскар Самбрано каталонияликлар радарига тушган. 19 ёшли футболчи ўз тенгқурлари ичида ажралиб туради.
У ўтган мавсумда 28 та баҳсда майдонга тушган эди. Номи маълум қилинмаган Португалия клуби ҳам Самбрано учун қизиқиш билдирган эди. Айни дамда Эквадор терма жамоаси аъзоси 5 миллион фунтга баҳоланмоқда.