Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Ман Сити" ўз стадионини янгича кўринишга олиб келади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" стадионни таъмирлаш лойиҳасини маъқуллади, унинг сиғими қарийб 10 000 томошабинга кўтарилади, умумий қиймати 300 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Стадион космик кемага ўхшайди.

Стадионнинг сиғимини қарийб 62 минг ўринга кўтарувчи ва янги мухлислар зонасини яратадиган реконструкция ишлари "Манчестер Сити" Кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шимолий стендни кенгайтириш режалари орасида 400 ўринли меҳмонхона, телестудия ва сайр қилиш учун аттракцион, 3000 кишига мўлжалланган мухлислар зонаси қурилиши кўзда тутилган. Тахминларга кўра, лойиҳа ҳар йили Манчестер бюджетига қўшимча 70 миллион фунт стерлинг қўшиши ва натижада 1795 та янги иш ўрни яратилиши мумкин.

Режаларга кўра, шимолий трибуна сиғими 7900 ўринга оширилиб, умумий сиғими 61968 тага етказилади. Ҳозирги клуб дўкони бузилиб, янги дўкон, касса ва музей жойлашган саккиз қаватли бино қурилади.

Юқори қаватлар кичик бизнес ва стартаплар учун офис сифатида ишлатилади. Шунингдек, 390 хона ва 10 хонадондан иборат тўққиз қаватли меҳмонхона қурилади.

Ишлар 2023 йилнинг ноябрь ойида бошланиши кутилмоқда ва 2025 йил августида якунланиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:41, 28.07.2023.
Ўқилди: 1951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.