“Наполи” сафида Италия чемпионатида тўп тепаётган нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхен келажаги борасида бир қарорга келди.
La Gazzetta dello Sport журналистларига маълум бўлишича, африкалик ҳужумчи неаполликлар жамоасида қолиш ниятида.
Кейинги ҳафтада Осимхеннинг агенти “Наполи” раҳбарияти билан янги меҳнат шартномасини имзолаш масаласини муҳокама қилади. Футболчининг маоши етти миллион евро ва бонус тўловларини ташкил қилади.
Виктор Неапол жамоасида 2020 йилнинг сентябридан буён ўйнамоқда. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Нигериялик футболчи ўтган мавсумда А сериянинг энг яхши тўпурари бўлганди.