Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жамоасининг «Барселона»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин буни фожеага йўймади.
«Ишончим комилки, расмий турнирларда биз уларни мағлуб этамиз. Бизда кўп вазиятлар бор эди. Ҳақиқий ўйинда хавотир олманг, биз уларни ўтказиб юбормаймиз», - дея Карвахалнинг сўзларини келтиради Goal портали.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Барселона» Испания чемпионига айланган, «Реал» эса иккинчи ўринни эгаллаган эди. Каталонияликлар учун бу 2019 йилдан бери биринчи Ла Лига чемпионлиги бўлди.