Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Лапорта "ПСЖ"га қарши "уруш очди"

Баҳо:
+ | -

Жоан Лапорта Усмон Дембеленинг трансферига яқин турган "ПСЖ"нинг хатти-ҳаракатларидан норози.

COPE'нинг маълумотларига кўра, "Барселона" президенти вингерни қўлга киритиш ниятида "ПСЖ"дан жуда ғазабланган. Лапорта Дембелени қолишга ишонтирмоқчи бўлди, аммо бунга эриша олмади. Энди каталонияликлар парижликларга "уруш" эълон қилишни режалаштирмоқда, дейди Елена Кондис. Бу нимани назарда тутаётгани аниқланмаган.

Бугун "Барселона" Усмонни сақлаб қолиш учун охирги марта уриниб кўради - Хави жамоа учун қанчалик муҳимлигини эслатиш учун у билан учрашув тайинлади.

Шунга қарамай, "Барселона" пессимистик ва Дембеленинг жамоани тарк этиши мумкинлигига ишонмоқда.

Аввалроқ "ПСЖ" Дембеле билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ва "Барса"га 50 миллион евро товон пули тўлашга тайёрлигини айтгани маълум бўлганди. Энди ҳаммаси "ПСЖ'нинг ҳаракатлари тезлигига боғлиқ - 1 августдан бошлаб "Барселона" вингери нархи икки баробар ортади.

26 ёшли ўнг қанот ҳужумчиси ўтган мавсумда 35 ўйинда 8 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 14:01, 31.07.2023.
Ўқилди: 7222 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.