Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйнаётган Италия А Сериянинг янги мавсуми яқин кунларда бошланади. Қуйида Италия чемпионатининг янги мавсумига доир билан қатор маълумотларни берамиз.
Италия А Сериясининг янги мавсуми август ойида бошланади
Футбол бўйича Италия чемпионати олий дивизионининг 122-мавсуми 19 август куни иккита ўйин билан бошланади. Коронавирус пандемияси ва қишки ғайриоддий вақтда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг, августдан майгача лига тақвими ўзининг одатий режимига қайтади.
Италия чемпионати тақвими 2023/2024
19 август куни А Сериянинг биринчи тури старт олади. Турнир "Эмполи" - "Верона" ва "Фрозиноне" - "Наполи" учрашувлари билан очилади. Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Италия чемпионати 2024 йилнинг 26 май куни якунланади.
Италия чемпионати 2023/2024 1-тур ўйинлари тақвими
19 август, шанба
"Эмполи" - "Верона" - Тошкент вақти билан 21:30 да
"Фрозиноне" - "Наполи" - Тошкент вақти билан 21:30 да
"Женоа" - "Фиорентина" - Тошкент вақти билан 23:45 да
"Интер" - "Монца" - Тошкент вақти билан 23:45 да
20 август, якшанба
"Сассуоло" - "Аталанта" - 21:30
"Рома" - "Салернитана" - 21:30
"Удинезе" – "Ювентус" – 23:45
"Лечче" - "Лацио" - 23:45
21 август, душанба
"Торино" - "Кальяри" 21:30
"Болонья" - "Милан" - 23:45
Италия чемпионати 2023/2024 иштирокчилари
А Сериянинг янги мавсумида 20 та жамоа иштирок этади. Италия чемпионати - 2022/2023 йилги мавсум якунларига кўра, "Специя", "Сампдория" ва "Кремонезе" А Серияни тарк этишди. "Кальяри", "Женоа" ва "Фрозиноне" Б Сериядан А Серияга йўл олди.
Энг кўп вакиллик қилинган минтақа Ломбардия бўлиб, тўртта жамоа ("Аталанта", "Интер", "Милан" ва "Монца") иштирок этади. Рим шарафини учта клуб ("Фрозиноне", "Лацио" ва "Рома") ҳимоя қилади.
Янги мавсумда иштирок этадиган клублар
"Наполи"
"Лацио"
"Интер"
"Милан"
"Аталанта"
"Рома"
"Ювентус"
"Фиорентина"
"Болонья"
"Торино"
"Монца"
"Удинезе"
"Сассуоло"
"Эмполи"
"Салернитана"
"Лечче"
"Верона"
"Фрозиноне"
"Женоа"
"Кальяри"
2023/2024 йилги Италия чемпионатининг амалдаги ғолиби
2022/2023 йилги мавсумда "Наполи" ўз тарихида 3-марта Италия чемпиони бўлди ва чемпионат тугашига 5 тур қолганда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Неапол клуби 33 йилдан кейин чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлди. "Милан" чемпионликни ҳимоя қила олмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳуқуқий жиҳатдан Римнинг "Рома" клубига тегишли бўлган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мавсумнинг иккинчи ярмини "Специя"да жамоасида ижара асосида ўтказди ва ижара шартномаси якунига етгач "Рома" ихтиёрига қайтиб борганди. Бироқ, римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Элдорга ишонч билдирмади ва бу йилги мавсум бошидан кейинчалик сотиш шарти билан "Кальяри"га ижарага бериб юборди.