Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўз келажаги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Испаниялик ҳужумчи Италия А Сериясига қайтиши мумкин, унинг хизматларига «Рома» қизиқиш билдирмоқда.
«Мен «Атлетико»да жуда бахтлиман, лекин трансфер бозорини назорат қила олмайман. Энди мен мавсум олдидан бўлгани каби тараққиётга интилишда давом этаман», - дея Моратанинг сўзларини келтиради Николо Скира.
«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал Мадрид»да бирга ишлаган Мората билан яна бирлашишни орзу қилмоқда, дея хабар беради манба.













